Хендерсон араблардан рухсат олди ва Европага қайтмоқда

“Ливерпуль”нинг собиқ сардори Жордан Хендерсон ўтган ёз кутилмаганда Саудия Арабистонига йўл олган эди.

“Ал-Иттифоқ” билан жуда фойдали келишув имзолаган британиялик футболси Саудия шароитига мослаша олмади. Хендерсонга арабларнинг турмуш тарзи, мамлакатнинг об-ҳавоси, кам сонли мухлислар кўз ўнгида тўп тепиш каби масалалар тўғри келмай қолди.

The Athletic нашрининг ёзишича, тажрибали футболчи клуб раҳбарияти билан ҳамкорликни тўхтатиш борасида келишиб олган.

Хендерсон ўзига янги жамоа ҳам танлаб улгурди. Европага қайтаётган юлдуз фаолиятини “Аякс”да давом эттиришга розилик берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!