Хендерсон: «Бу биз учун жиддий синов»
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон ЖЧ-2022 чорак финалида Франция терма жамоаси билан учрашув ҳақида гапирди.
«Биз жаҳон даражасидаги кучли рақибга дуч келишимизни тушунамиз. Францияда жуда юқори савияли футболчилар ўйнашади. Бу биз учун жиддий синов. Қолаверса, французлар амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Аммо биз ўз кучимизга ишонамиз, имкониятларимиздан яхши фойдалансак, ғалаба қозонишимиз мумкин. Сиз ўзингизга ишонишингиз ва максимал даражада ўйнашингиз керак», - дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради BBC Sport.
Эслатиб ўтамиз, 10 декабрь, шанба куни Англия ва Франция жамоалари чорак финал доирасида ўзаро тўқнаш келади.
Фикрлар