Хендерсон: "Ҳаммаси барбод бўлди"
Жордан Хендерсон Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "Ливерпуль"нинг "Реал"га қарши учрашувдаги мағлубияти ҳақида гапирди.
"Бундай ўйиндан сўнг дарҳол хулоса қилиш қийин. Биринчи бўлимнинг катта қисмида яхши ўйин намойиш қилдик ва танаффусга дуранг билан чиққанимиз ачинарли ҳолат эди. Биз жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. "Реал" уларнинг ҳар бири учун жазолади.
2:0 ҳисобида олдинда бораётган пайтимизда яна бир қулай имконият бўлганди. Бироқ ҳимоячи тўпни деярли чизиқдан олиб чиқди. Агар ўша вазиятда гол бўлганида, ҳаммаси бошқача тус оларди.
Бизга урилган иккинчи гол хато туфайли вужудга келди, учинчиси эса бизни қаттиқ хафа қилди. Шундан сўнг ҳаммаси барбод бўлди", - деди Мерсисайд клуби сардори.
Фикрлар