“Хет-трик” қайд этган Роналду “Бавария”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашуви доирасида “Реал” хамда “Бавария” клублари ўртасидаги баҳс(4:2)дан сўнг учрашувда “хет-трик” қайд этган Криштиану Роналду қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

“Агарда сифатли ўйин намойиш этмасак, “Бавария” бизни жазолаши мумкинлигини билар эдик. Мюнхенликлар ўз даражаларини намойиш этишди. Аммо нима бўлганда ҳам “Реал” – бу “Реал”. Биринчи бўлимда бир-иккита гол уришимиз мумкин эди, иккинчи бўлимда ҳам. Лекин қийин вазиятдан чиқиб кета олдик. “Бавария”га 6 та гол уриш – бу осон эмас ва бизнинг жамоа буни уддалади.

Мухлислардан мени хуштакбозлик билан қарши олишмасликларини сўраган бўлар эдим. Шунда мен ҳар бир баҳсда 100 % куч билан ўйнашим мумкин бўлади. Агарда гол ура олмасам ҳам, жамоам учун фойдам тегишига ҳаракат қиламан” –, деб айтиб ўтди португалиялик супер юлдуз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)