"Хетафе" - "Барселона": Матнли трансляция

Испания Ла Лигаси 6-туридан ўрин олган "Хетафе" - "Барселона" тўқнашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиндаги хавфли вазиятлардан ўз вақтида бохабар бўлиш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

  • 90+'

    Максимович ўрнига Моллейо майдонга тушди.

  • 90'

    "Хетафе" мураббийлари штабидан бир аъзо майдондан четлатилди.

  • 90+'

    Асосий вақтга 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Кучо ўрнига Тимор майдонга тушди.

  • 89'

    Кучонинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 83'

    Кучонинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Яхши ҳужум "Хетафе"да. Нето тўпга тегинган ҳам экан.

  • 80'

    Гризманн ўрнига Тринкау, де Йонг ўрнига эса Брейтуэйт майдонга тушди.

  • 79'

    Нетодан яна бир сейв. Яқин масофадан берилган зарбани қайтаришга эришди.

  • 77'

    Фати жарима майдони ичида йиқилди. Аммо ҳакам ҳаммаси жойида, деб ҳисоблади.

  • 71'

    Хаиме Мата ўрнига Энес Унал майдонга тушди.

  • 67'

    Ньом кўп қўполлик ишлатмоқда. Сариқ карточкаси бор. Эҳтиёт бўлиши зарур.

  • 63'

    "Хетафе" ҳужумда ишончли ҳаракат қилмоқда.

  • 59'

    Гол ўтказиб юборгач, "Барселона" жуда фаоллашди.

  • 56'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мата пенальтидан дарвозани аниқ нишонга олди.

  • 56'

    "Хетафе" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 55'

    Де Йонг ўз жарима майдони ичида қўполлик ишлатди. Пенальти

  • 53'

    Дест ҳимояда ишончли ҳаракат қилмоқда. Яна бир ҳужумни америкалик футболчи бартараф этди. 

  • 49'

    Иккинчи таймни "Барселона" ҳужумлар билан бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45'

    Ньом сариқ карточка олди.

  • 45'

    Кукурельянинг узатмасига жамоадошлари зарба йўллай олмади.

  • 42'

    Стандартни Месси жуда секин зарба билан амалга оширди.

  • 41'

    Роберто ҳакамга нисбатан кўпроқ эътироз билдиргани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 40'

    Жарима майдони яқинида Мессига нисбатан фол ишлатилди.

  • 35'

    Жарима зарбаси пайтида барселоналиклар офсайдда қолиб кетди.

  • 30'

    Гризманн қулай имкониятдан фойдалана олмади. Бирга-бир вазият бой берилди.

  • 29'

    Мессининг олисроқдан амалга оширган жарима зарбасини Сориа бир амаллаб ушлаб олди.

  • 27'

    Мата сариқ карточка олди.

  • 26'

    "Кўк-анорранглилар" қарши ҳужумларни пойлаб ўйнамоқда.

  • 23'

    Пике сариқ карточка олди.

  • 22'

    Кукурельянинг зарбаси кучсиз чиқди.

  • 20'

    Мессининг зарбаси дарвоза устунига бориб тегди.

  • 18'

    Нетодан сейв. Бурчакроқдан йўлланган зарба бразилиялик посбоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 17'

    Каталонияликлар ажабланарли футбол намойиш этмоқда. Улар тўпни жуда тез йўқотмоқда. 

  • 15'

    "Барса" ҳимояланишга мажбур бўлмоқда.

  • 12'

    "Барселона"нинг қарши ҳужуми хавфли чиқди. Аммо Кукурелья ўз позициясига етиб келишга улгурди.

  • 11'

    Бурчак узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 11'

    Жарима зарбасидан узатилган тўпга Ньом аниқ зарба бера олмади. Тўп Бускетсга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 10'

    Дест ўз жарима майдони яқинида Ньомни йиқитди. 

  • 9'

    Дембеленинг ўтиб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади.

  • 5'

    Меҳмонлар тўпни назорат қилмоқда.

  • 2'

    Мессига узатилган тўп ноаниқ кетди.

  • 1'

    "Барса"нинг дастлабки ҳужуми самара келтирмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Испания Ла Лигасининг 6-туридан ўрин олган "Хетафе" - "Барселона учрашуви бироздан сўнг старт олади. Ушбе ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!