"Xetafe" - "Real": Matnli translyatsiya
Assalomu alaykum, muxtaram futbol ixlosmandlari! Ispaniya La Ligasi 32-turidan o‘rin olgan "Xetafe" - "Real" uchrashuvi matnli translyatsiya ko‘rinishida e’tiboringizga havola etiladi.
- 90'

Учрашув якунланди. Томонлар дарвозаларга йўл топа олмади.
- 90'

Модрич бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Жамоадошлари тўпга ета олмади.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'

Мауро Арамбаррига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 86'

Марк Кукурельяга сариқ карточка кўрсатилди.
- 84'
Ўйин картинаси дурангга қараб кетмоқда. Майдон эгалари кичик устунликка эга.
- 82'

Карим Бензема ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 80'

Неманья Максимовичнинг уринишидан кейин Куртуа тўпни қайтариб қолди.
- 78'

Марко Асенсио ўз ўрнини Серхио Аррибасга бўшатиб берди.
- 75'

Анхель майдондан четлатилиниши мумкин эди. Бироқ ҳакам сариқ карточка билан чекланди.
- 72'

Асенсионинг бурчакдан оширган тўпини ҳимоячилар қайтарди.
- 70'
Анхелнинг узоқ масофадан берган зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 68'
Майдон эгаларининг уринишлари нисбатан хавфлироқ чиқмоқда.
- 65'

Мариано ва Родриго ўрнига Бланко ва Бензема майдонга тушди.
- 62'

Мезбонлар вакили ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 60'

Энес Уналнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.
- 58'

Аллан Ньом огоҳлантирилди.
- 56'
Давид Тиморнинг зарбасидан кейин Куртуа хавфни бартараф этди.
- 54'

Рақибига нисбатан қоида бузган Винисиус огоҳлантирилди.
- 52'
Мадридликлар тўпни назорат қиляпти.
- 50'

Мариано Диасга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 48'

"Хетафе" бурчак зарбасидан фойдалана олмади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 45'

Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!
- 45'
Бўлим сўнгини мезбонлар ҳужумда ўтказмоқда.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'

"Қироллик клуби" навбатдаги бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.
- 42'
Кукурельянинг узатмасига аниқлик етишмади.
- 39'

Жуниорнинг зарбасидан кейин Давид Сориа яхши ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этди.
- 37'
Родриго ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 35'
"Қаймоқранглилар" майдон бўйлаб тўпни назорат қилмоқда.
- 32'
Майдонда томонларнинг кучлари тенг келмоқда. Қайсидир жамоага устунлик беришнинг имкони йўқ.
- 29'

Модричнинг бурчакдан узатган тўпига шериклари зарба бера олмади.
- 28'
Ҳисоб очилиши мумкин эди! Марианонинг зарбасидан кейин ҳимоячи тўпни дарвоза чизиғидан олиб чиқди.
- 27'
Ҳар икки жамоа вакилларида ноаниқ ҳаракатлар кўп учрамоқда.
- 24'
Хайме Матанинг уринишидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 22'
Марк Кукурельянинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 20'
Мезбонлар ҳимояси ўнг қанотдан рейб уюштирган Винисиусни зарарсизлантирди.
- 18'
Одриосоланинг узатмаси тўхтатилди.
- 16'

"Хетафе"нинг бурчак зарбаси бесамар якунланди. Куртуа яхши ҳаракат қилди.
- 14'

Мадридликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 13'
Лука Модричнинг узатмасидан кейин тўпни олдинга чиққан дарвозабон ушлаб олди.
- 11'
Мауро Арамбаррининг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 9'

Мариано Диас ҳисобни очди. Бироқ ҳакам голни офсайд туфайли инобатга олмади.
- 7'
Хайме Матанинг зарбаси гол билан якунланиши мумкин эди. Бироқ тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди.
- 5'
Ҳозирча майдон эгалари нисбатан фаолроқ кўринмоқда.
- 3'
Марк Кукурельянинг узатмасидан кейин тўпни Куртуа ушлаб олди.
- 1'

Ўйин бошланди!

Fikrlar