Хитой. Аҳмедовдан голли узатма, Исмоиловнинг жамоаси дуранг ўйнади

Ҳозиргина Хитой Суперлигаси 3-туридан ўрин олган “Гуанжоу Фули” ҳамда “Шанхай СИПГ” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Мазкур беллашувда “Гуанжоу” футболчилари 2:0 ҳисобида олдинда чиқиб олганларига қарамай, якунда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” 5 та гол киритиб, “камбэк” амалга оширди.

Эътиборлиси, Аҳмедов Ву Леи томонидан киритилган учинчи голга ассистентлик қилди. Витор Перейра эса уни ўйин сўнггида заҳирага олди.

Анзур Исмоилов тўп тепадиган “Чангчунь Ятай” эса “Бейжинг Реньхе” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Исмоилов тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Хитой Суперлигаси. 3-тур

“Гуанжоу Фули” – “Шанхай СИПГ” 2:5 (2:3, 0:2)

Голлар: Заҳави (4), Хиао Жи (9) – Ву Леи (17, 17, 29, 73), Халк (53)


“Чангчунь Ятай” – “Бейжинг Реньхе” 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: Игало (42) – Ванг Ганг (29).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!