Хитой клуби Иммобилега 10 млн евро маош таклиф қилмоқда

Римнинг "Лацио" клуби ҳужумчиси Чиро Иммобиле фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Il Messaggero нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра хитойликлар 29 ёшли италиялик футболчи учун йилига 10 млн евро маош ваъда қилишмоқда. Бу "Далянь Ифан" клуби бўлиши мумкин.

Айтиш керакки, чин юрти вакиллари Иммобиле учун римликларга 60 млн евро таклиф қилишган, бироқ рад жавобини олишган. Шу боис Хитой клуби янада кўпроқ пул таклиф қилишлари кутилмоқда.

Маълумот учун, Иммобиле ўтган мавсум “Лацио” сафида жами 46та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 19та гол ҳамда 12та голли узатма ёдириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
killer 5505
25/06/2019 01:20
Usha yerga keta qolsin