Хитой клублари пулларни сарфлашда давом этади. Навбат АПЛ тўпурарига

 

Англиянинг “Челси” клуби ҳужумчиси Диего Коста фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клуби айни пайтда АПЛ тупурари бўлиб турган Коста Осиёга чорламоқчи. Бунинг учун хитойликлар “Челси”га 80 миллион фунт стерлинг беришга тайёрлар.

Шунингдек, “Тяньцзинь Цюаньцзянь” вакиллари Диего Костанинг ўзига ҳафтасига 480 минг фунт беришни режалаштиришмоқда. Аммо “аристократлар” Коста учун 50 миллинлик таклифга розилик беришмаган.

Маълумот ўрнида, “Тяньцзинь Цюаньцзянь” жамоасини 2006 йили Италия билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Фабио Каннаваро бошқариб бормоқда.

Супеҳужумчининг нархи ошиб кетди

Коста "Челси"дан қачон кетишини маълум қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!