Хитойликлар италиялик машҳур ҳакамга 1 млн доллар маош таклиф қилишмоқда

Италия олий лигаси ҳакамлар бошқармаси бошлиғи Никола Риццоли фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

Il Sole 24 Ore нашри тарқатган хабарга кўра 47 ёшли собиқ ҳакамга чин юртидан 1 млн долларлик таклиф бўлмоқда. Бироқ, Риццоли Хитойда нима вазифада фаолият олиб бориши ҳозирча номаълум.

Таъкидлаш керакки, Риццоли ҳозирги лавозимида йилига 200 минг евро маош олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!