Хитойнинг
Ads
 
Хитой клублари шов-шувли трансферларни амалга оширишни давом эттиради. Номи махфий тутилаётган Хитой жамоаларидан бира Европанинг энг зўр футболчиларини ўз таркибига қўшиб олиш учун супертрансфер тайёрламоқда.
 
Бу гал хитойликларнинг нишонига "Тоттенхэм" ва Англия терма жамоаси ҳужумчи Ҳарри Кейн тушди. Хитой клуби моҳир тўпурарни катта маош билан қизиқтирмоқда. Агар Кейн Хитой чемпионатига кўчиб ўтса, ҳафтасига 800 минг фунт миқдорида маош олади.
 
 
23 ёшли футболчи 2016 йилнинг декабр ойида "Тоттенхэм" билан 2021 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаган эди. Ҳозирча, Ҳарри Кейн Англия чемпионатида 15 та учрашувда 10 та гол уришга муваффақ бўлди.