Ads

Карлсруэ минтақавий кенгаши "Хоффенхайм" клуби машғулотларида жосуслик қилган "Вердер" клубининг таҳлилчисини 500 евро жаримага солди.

Аслида бу ҳодиса 2018 йилнинг декабрь ойида юз берган, "Хоффенхайм" клуби аризани энди берди.

"Вердер" клуби бош мураббийи Флориан Кофелдт "Хоффенхайм"(1:1) билан бўлган учрашувда бу маълумотлардан фойдаланмаганлигига ишонтирди.

Бременликлар спорт директори Франк Бауманн воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.