Хўжаобод туманида Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси ижроси юзасидан ташкилот ва муассаса ишчи-ходимлари ўртасида “Ҳоким кубоги” ўтказилди

Кейинги йилларда юртимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг март ойида давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу берилди.

Айтиш керакки, турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.

22

Шу боис Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус улкан аҳамият касб этади.

Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.

Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.

Бугун 21 июнь куни иккинчи ташаббус ижроси бўйича Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги ташкилот ва муассасалар ишчи-ходимлари ўртасида стол тенниси, шаҳмат ва мини футбол бўйича “Ҳоким кубоги” турнири бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва муросасиз баҳсларда 200дан ортиқ иштирокчи қатнашди. Мусобақа якунида Хўжаобод туман ҳокими ғолибларга эсдалик совғаларини топширди ва келажакда бундай тадбирларни тез-тез ўтказшга ваъда берди.

Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!