Хоккей. "Ҳумо-2" "Алтай-Торпедо"га қарши ўйнади

Тошкентнинг "Ҳумо-2" клуби ўз майдонида Уст-Каменогорскнинг "Алтай-Торпедо" жамоасини қабул қилди ва 4:3 ҳисобида ғалабага эришди. Максим Бостанжиев, Егор Студентов, Виктор Экк ҳамда Павел Седовлар томонидан киритилган шайбага меҳмонлар сафида Александр Архипов, Павел Скуматов ҳамда Захар Пархоменколар жавоб қайтарди.

Шу тариқа, тошкентликлар ҳисобидаги очколар сони 30 тага етди ва жамоа турнир жадвалидаги 11 клуб орасида 10-ўринни эгаллаб турибди. Эртага эса мазкур жамоалар иштирокидаги иккинчи ўйин бўлиб ўтади. Мазкур баҳс соат 19:00 да бошланади.

Қозоғистон очиқ чемпионати

"Ҳумо-2" (Тошкент, Ўзбекистон) - "Алтай-Торпедо" (Уст-Каменогорск, Қозоғистон) 4:3

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!