Хоккей. "Ҳумо-2" пешқадамга қарши ўйнади

Тошкентнинг "Ҳумо-2" клуби сафарда мусобақа пешқадами "Арлан" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли тарзда кечган беллашув мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якун топди.

Мазкур жамоаларнинг ўзаро иккинчи учрашуви эртага бўлиб ўтади. Кокшетауда бўлиб ўтадиган ушбу қарама-қаршилик Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади.

Хоккей бўйича Қозоғистон очиқ чемпионати

"Арлан" (Кокшетау", Қозоғистон) - "Ҳумо-2" (Тошкент, Ўзбекистон) 4:0

1:0 - Маркелов (Бердников, Егоров) - 32:39 ГБ
2:0 - Селезнёв (Маркелов, Боровков) - 45:56
3:0 - Рахманов (Храшко, Твердохлебов) - 50:54 ГБ
4:0 - Храшко (Киселёв, Селезнёв) - 57:50 ГБ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!