Хоккей. "Ҳумо-2" Қозоғистонда зафар қучди

Тошкентнинг "Ҳумо-2" клуби Руднийнинг "Горняк" жамоаси меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. Қизиқарли тарзда кечган беллашувнинг биринчи даврида ҳисоб очилмади.

Иккинчи давр ўрталарида эса Василий Анискин ва Александр Янчукларнинг узатмасидан сўнг Артём Попитич шайба киритиб, ҳисобни очишга эришди. Орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмасдан эса Шанкин мувозанатни тиклади.

Учрашув тугашига бир ярим дақиқа қолганида эса Анискин томонидан киритилган шайба тошкентликларга ғалаба келтирди. Шу тариқа, "қанотлилар" ҳисобидаги очколар  сони 21 тага етди ва жамоа турнир жадвалидаги 11 клуб орасида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Қозоғистон очиқ чемпионати

"Горняк" (Рудний, Қозоғистон) - "Ҳумо-2" (Тошкент, Ўзбекистон) 1:2

0:1 - Попитич (Анискин, Янчук) - 27:43
1:1 - Шанкин (Селуянов, Харькин) - 31:05 ГБ
1:2 - Анискин (Светлишин) - 41:31

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!