Хоккей.

Тошкентнинг "Ҳумо" клуби Руднийда маҳаллий "Горняк" жамоасига қарши иккинчи ўйинини ўтказди. Кеча бўлиб ўтган дастлабки қарама-қаршиликда "Ҳумо-2" 2:1 ҳисобида ғалабага эришган эди. Бугун эса мезбонлар тошкентликларга имкон қолдирмади - 2:5.

Меҳмонлар сафида Виктор Экк ҳамда Артём Попитичлар рақиб дарвозасига шайба киритишга эришдилар. Бугунги мағлубиятдан сўнг "қанотлилар" ҳисобидаги очколар сони 21 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалидаги 11 клуб орасида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати

"Горняк" (Рудний, Қозоғистон) - "Ҳумо-2" (Тошкент, Ўзбекистон) 5:2 (1:0, 3:1, 1:1)

1:0 - Шанкин (Селуянов, Степанов) - 12:54
2:0 - Жилин (Вудуньян) - 28:54
3:0 - Зинченко (Ефремов, Качулин) - 31:56 озчиликда урилган гол
4:0 - Шаламов (Жилин, Юлбарисов) - 33:00
4:1 - Экк (Кевлин) - 39:41
5:1 - Харькин (Ефремов) - 40:40 озчиликда урилган гол
5:2 - Попитич (Мехоношин) - 50:44