Хоккей. Россия ЖЧда 3-ўринни қўлга киритди

Ярим финалда мос равишда Канада ва Финляндияга мағлуб бўлган Чехия ҳамда Россия терма жамоалари 3-ўрин учун ўзаро баҳс олиб боришди. Братислава шаҳрида кечган учрашувнинг асосий вақтида ғолиб аниқланмади.

Буллитлар сериясида эса Россия терма жамоаси ғалаба қозонди ва сўнгги 4 йилда учинчи бор Жаҳон биринчилигида бронза медалини қўлга киритди.

Россия – Чехия – 3:2 (1:2, 1:0, 0:0)

0:1 – 13 Ржепик (Рутта, Скленичка)

1:1 – 13 Григоренко (Сергачев)

1:2 – 18 Кубалик (Гулаш, Коварж)

2:2 – 20 Анисимов (Гусев)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!