Винисиус, Ҳусанов билан бирга ўйнайсан!

  • 5 сентября, 18:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” раҳбарияти ажойиб режани амалга оширмоқчи. Клуб хўжайинлари Эрлинг Холанд ва Винисиус Жуниордан иборат ҳужум тандемини ташкил қилишга бел боғлаган.

Tecno

“Шаҳарликлар” бу режасини 2026 йилнинг ёзида ҳаётга тадбиқ этмоқчи. Бунинг учун манчестерликлар “Реал”га 150 миллион евро миқдонида бадал пулини тўлашга тайёрлиги айтилмоқда.

“Манчестер Сити” Винисиус Жуниор атрофида юзага келган вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи. Гап шундаки, мадридликлар ва бразилиялик легионер ўртасида шартномани янгилашга қаратилган музокаралар ҳеч қандай самара бермади.

Винисиус янги битимни имзолаш учун Килиан Мбаппедан катта маош берилишини талаб қиляпти. “Қироллик клуби” эса, маошларнинг максимал миқдорига қўйилган лимитни бузмоқчи эмас. Бундан ташқари, улар футболчиларнинг ҳаддан зиёд миқдордаги маош талаби жамоанинг ички муҳитини бузишидан хавотирланмоқда.

Винисиуснинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган. Агар жорий мавсум давомида келишув узайтирилмаса, клуб қимматбаҳо ўйинчини келаси ёз сотиб юборишга мажбур бўлади.

Хосеп Гвардиола ҳам Винисиус Жуниор ва Эрлинг Холанд тандеми жамоага ички ва халқаро майдонлардаги нуфузли совринларни ютиш имконини беришига ишонч билдирмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ўзбекистонлик футбол ишқибозлари ўтган мавсумда Европа Чемпионлар лигаси доирасида Винисиус Жуниор ва Абдуқодир Ҳусанов курашига гувоҳ бўлган эди. Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида ўзбек легионери бразилиялик юлдузга ўзини кўрсатиш имконини бермаган. Гарчи “шаҳарликлар” ўша баҳсда мағлубиятга учраган бўлса-да, Ҳусановнинг ўйини юқори баҳоланган эди.

Энди бу икки супержамоа қитъанинг энг нуфузли турнири доирасида яна ўзаро тўқнаш келади. Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳи олтинчи турида “Реал” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни кутиб олади. Мусобақанинг энг зўр учрашувларидан бири бўлаши кутилаётган бу баҳс 10 декабрга белгиланган.

Машҳур клуб “Манчестер Сити”нинг бир неча ўйинчисини сўради

Франциянинг энг машҳур клубларидан “Лион” раҳбарияти таркибни кучайтириш мақсадида “Манчестер Сити”да етарли ўйин амалиётига бўламаётган бир неча футболчиларни олиш ҳаракатини бошлади.

Goal нашрининг ёзишича, французлар нишонига икки марказий ярим ҳимоячи – Кэлвин Филлипс ва Нико О’Райли тушган.

“Лион” мутасаддилари бу ўйинчиларни қишки трансферлар ойнасида ўз сафига қўшиб олиш мақсадида “шаҳарликлар” раҳбариятига мурожаат қилгани айтилмоқда.

Бундан ташқари, лионликларда “Манчестер Сити” ҳимоячиси Жош Уилсон-Эсбрандни жамоага таклиф қилиш варианти ҳам бор.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб раҳбариятидан таркибни қисқартиришни сўраган. Испаниялик мутахассис талаби билан ёзги трансферлар даврида ўн нафар футболчи жамоани тарк этди. Улар орасидан айримлари мавсум охиригача ижарага жўнатилган.

Италия футболи кучлими ёки Англияники?

Ёзги трансферлар даврида “Милан”дан трансфер қилинган Тижани Рейндерс қисқа фурсатда “Манчестер Сити”нинг етакчи ўйинчиларидан бирига айланди.

Нидерландиялик 27 ёшли футболчи Италия ва Англия футболини ўзаро таққослаб, ўз хулосаларини мухлислар эътиборига ҳавола этди.

- Англия Премьер-лигасида жисмоний кураш кўпроқ, темп ва тезлик каттароқ. Премьер-лигада сиз гувоҳ бўлаётган яккакурашлар алоҳида мавзу.

Италияда кўпроқ тактик футбол, Англияда эса, кучга таянган футбол ўйнашади. Бу ерда одам ўзини ҳимоя қила олиши керак. Мен Англияда айнан мана шу хусусиятни ривожлантиришни ўрганишга эътибор қаратишим керак, - деди Тижани Рейндерс.

Рейндерс “Зволле” ва “Твенте” клублари тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўз юртида “Валвейк” ва “АЗ Алкмаар” жамоаларида ҳам ўйнаган. Охирги икки мавсумни “Милан”да ўтказган ярим ҳимоячини манчестерликлар 55 миллион еврога трансфер қилди.

Ҳусановнинг устози АПЛни “ёрворди”!

“Сити” Ҳусановдан хавотирда!
Ҳусановга “Сити”дан хушхабар!

“Реал Мадрид”, Ҳусановни кутиб ол!

Ҳусанов – “Сити”даги ҳеч кимда йўқ уч сифатга эга ягона футболчи!

Ҳусанов ҳақида хунук хабар. Абдуқодир терма жамоага келмайди

Ҳусановсиз ҳимоя расво бўлади!

Ҳусановда айб йўқ! Абдуқодирнинг ўйини қандай баҳоланди?

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию