Холанд Бенземадан қўрқди
Таниқли испаниялик журналист Гильем Балаге “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд “Реал”дан бўлган таклифни рад этиб, "Манчестер Сити” чорловини қабул қилишга яқин турганининг сабабларини маълум қилди.
- Охирги бир неча ҳафтада Карим Бензема кўрсатган ўйинни ҳамма кўрди. Бу Холандни ўйлантириб қўйди. Норегиялик ҳужумчи бунақада икки-уч йилдан кейин “Реал”нинг асосий ҳужумчисига айланиши мумкинлигини билди.
“Шаҳарликлар” таклиф қилаётган битим айнан шу муддатларни ичига олади. “Манчестер Сити” молиявий жиҳатдан энг яхши шартномани бермаган бўлса-да, футболчи кетишни истаганида уни мажбуран ушлаб қолмаслигини кафолатлади. Холандда бир-икки мавсум Англияда ўйнаб, келажакда “Реал”га ўтиш имкони бўлади.
Агар “Реал”да Бензема бўлмаганида Холанд Испанияга келар эди. У “Реал” ёки “Барселона”да ўйнамоқчи эди, - деди Гильем Балаге ВВС вакилларига берган интервьюсида.
Фикрлар