Холанд билан Мбаппе бирга келса ҳам, бу жамоа чемпион бўлмайди!
Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд “Манчестер Юнайтед”ни кескин танқид қилди.
Манчестерликлар Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида “Атлетико”га имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.
- Ҳозир, ҳар қандай ўйинчини бир жамоага тўплаш ҳеч қандай натижа бермаслигини кўриб турибмиз. Жамоага бу талантлардан фойдаланишни биладиган мутахассис керак. Ҳаммани бирлаштириб, бир бутун жамоа ташкил қила оладиган мураббий зарур.
Агар ёзда Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни олиб келсангиз ҳам, “Юнайтед” лигани юта олмайди. Кимни олиб келишингиздан қатъи назар, натижа шундай бўлади. Чунки бошидан охирагча жипслашган жамоа бўлиши керак, - деди Рио Фердинанд.

Фикрлар