Холанд: Бир ўйинда 9 та гол урганман, лекин...
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд жорий ҳафта УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган “РБ Лейпциг”га (7:0) қарши ўйинда биринчи марта битта ўйинда бешта гол урди.
“Мен фаолиятим давомида битта ўйинда 9 та гол урдим, 4 та гол урдим, лекин ҳеч қачон 5 та гол урмагандим”, - деди норвегиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" "РБ Лейпциг"ни 7:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни Эрлинг Холанд пента-трикка эришган бўлса, Илкай Гюндоган ва Кевин де Брюйне ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди. Энди Хосеп Гвардиола шогирдлари Чемпионлар лигасининг чорак финалидаги рақибини кутмоқда. Қуръа 17 март куни бўлиб ўтади.
Фикрлар