Холанд: Бу лигада ўйнагани ҳали ёшлик қиламан

“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанддан Лионель Мессининг ортидан МЛСга кўчиб ўтиш эҳтимоли ҳақида сўрашди.

- Мен АҚШга жуда кам бораман, шу боис бу саволга жавоб беришга қийналаман. Мен энди 23 га кирдим. АҚШ чемпионатига асосан ёши катта футболчилар кўчиб ўтяпти.

Мен ҳали бунақа нарсалар ҳақида бош қотирганим йўқ. Чунки ҳали ёшман. Бор фикру хаёлим “Манчестер Сити”даги ўйинларимга қаратилган. Аслида бу жамоага келганимга ҳам ҳали кўп бўлгани йўқ, - деди Эрлинг Холанд.

Норвегиялик футболчи “Манчестер Сити”даги дебют мавсумида Англия чемпионати, мамлакат кубоги ва Европа Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритиб, требл қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!