Холанд чақирган футболчи келди

“Манчестер Сити” расмий сайтида “Боруссия” ҳимоячиси Мануэль Аканжини трансфер қилгани ҳақида маълумот берди.

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиолага бу ўйинчини олишни Эрлинг Холанд тавсия қилган эди. Норвегиялик ҳужумчи Манчестерга келгунига қадар Аканжи билан Дортмунд клубида бирга ўйнаган ва унинг имкониятларини яхши билади.

Маълумотларга қараганда, “Манчестер Сити” 27 ёшли ҳимоячи билан 2027 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома имзолаган.

Хосеп Гвардиола — фантастик мураббий. “Манчестер Сити”нинг таркиби ҳайратланарли. Шундай экан, бу трансфер мен учун янги имкониятдир. Мен Англия премьер-лигасида ўзимни синаб кўришни ва янги жамоамга ёрдам беришни интизорлик билан кутяпман, - деди Мануэль Аканжи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!