Холанд чегара эмас. “Сити” яна бир юлдузни олиб келади
“Манчестер Сити” раҳбарияти катта харажат билан Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олгани билан янги ўйинчилар олишдан тўхтамайди.
Маълумотларга қараганда, Хосеп Гвардиола Англия премьер-лигаси юлдузларидан бири Кэлвин Филлипсни ўз жамоасида кўрмоқчи.
Айни пайтда клуб мутасаддилари ўйинчининг агентлари билан музокарага киришган ва улар футболчининг шахсий шартномасини муҳокама қилмоқда.
26 ёшли футболчи бир йил муқаддам Европа чемпионатида Англия терма жамоасининг асосий ярим ҳимоячиси вазифасини ажойиб тарзда уддалаганидан кейин бошқа клублар эътиборига тушди.
Кэлвин бутун фаолияти давомида бир клуб – ўзини тарбиялаган “Лидс”да ўйнаб келмоқда ва юқори ўринлар учун курашадиган жиддий жамоага ўтишга қарши эмас.
Уни олиш учун “шаҳарликлар” камида 50 миллион евро тўлаши керак бўлади.
Фикрлар