Холанд: Энг яхши тўпурар бўлмоқчиман

"Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Холанд кеча бўлиб ўтган УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида "Пари Сен-Жермен" устидан қозонилган ғалаба ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Энг яхши тўпурар бўлмоқчиман. Иккинчи гол уришимдан олдин хеч нарсани ўйламадим, шунчаки вазиятни голга айлантирдим. Мана шундай вазиятлар учун ўз устингда ишлайсан. Бу фантастика."

Ушбу ўйинда дубл соҳиби бўлган Холанд баҳснинг энг яхши футболчиси деб тан олинди.

"Ушбу унвонга эга чиққанимдан хурсандман, бироқ янада кўпроқ ишни уддалай оламан. Бунинг учун эса ўз устимда ишлашда давом этишим керак. Барчаси хал бўлгани йўқ, ПСЖ кучли рақиб", - дейди Холанд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!