
Холанд энг зўр уч нафар футболчи дўстининг номини айтди
“Манчестер Сити” ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд футболчилар орасида кимларни ўзининг энг яхши дўсти, деб билишини айтди.
- Футболдаги энг яқин дўстларим кимлар? Улар Доминик Собослаи, Жек Грилиш ва Жуд Беллингем, - деди Эрлинг Холанд.
25 ёшли тўпурар бу ўйинчилар билан турли жамоаларда танишган. Хусусан, Эрлинг Собослаи билан “Ред Булл Зальцбург” жамоасида бирга ўйнаган.
Жек Грилиш эса, бу ёз “Манчестер Сити”дан “Эвертон”га ижарага кетди. Холанд келганидан буён “шаҳарликлар” сафида елкама-елка ўйнаб келаётган эди.
“Реал” юлдузи Жуд Беллингем билан Холанд “Боруссия Дортмунд”да яқиндан танишган ва дўстлашиб қолган.
Фикрлар