Холанд голли вазиятларни барбод қилишга ҳам уста экан

“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холандни Англия Премьер-лигасида жорий мавсумда энг кўп гол урган ҳужумчи ҳисобланади.

23 ёшли форвард Премьер-лиганинг дастлабки 14 та турида ўз ҳисобига 14 та гол ёздириб қўйган ва тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.

Статистика мутахассисларининг ҳисоб-китобига кўра, норвегиялик футболчи кучли бешлик чемпионатларида голли вазиятларни барбод қилиш бўйича ҳам етакчи экан. Холанд мавсум бошидан бери чемпионатда 15 та голли вазиятдан фойдалана олмаган.

Бу ҳақда WhoScored сайти хабар берди.

Дарҳақиқат, айрим экспертлар Эрлинг Холанд “Манчестер Сити” футболчилари томонидан жуда кўп голли вазиятлар яратилаётгани боис, кўп тўп киритаётганини алоҳида таъкидлаб келади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!