Холанд: Гвардиола телбароқ экан!

  • 24 июль, 2022, 20:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Манчестер Сити” сафида дебют учрашувида гол урган Эрлинг Холанд жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида фикр билдирди.

- Гвардиола сал телбароқ ва бу менга ёқяпти. Бу жуда қизиқарли кўринади. Клубга келганимга бир ҳафта бўлди ва ҳали кўп гапира олмайман. Мен яхши машқ қилдим, олдимдаги синовларга тайёрман, - деди норвегиялик ҳужумчи.

“Манчестер Сити” АҚШнинг Грин-Бей шаҳридаги “Лэмбо Филд” стадионида ўтказилган ўртоқлик ўйинида “Бавария”ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Бундеслига чемпиони дарвозасига киритилган ягона гол муаллифи Эрлинг Холанд бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!