Холанд ҳозир уни “Манчестер Сити” қизиқтирмаслигини айтди

TIGGO 2 PRO

Норвегия терма жамоаси ва “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд Англия клуби жорий мавсумда дуч келаётган муаммоларни очиб берди.

- Ҳозир мен Норвегия терма жамоаси учун ўйнаяпман ва “Манчестер Сити” ҳақида бош қотиришим мантиққа тўғри келмайди.

Шуни айтишим мумкинки, жамоа билан бирга фақат олдинга интилишдан бошқа чора йўқ. Ўзимизни оқлашнинг мавриди эмас, ҳаракат қилиш керак холос, - деди  Эрлинг Холанд.

24 ёшли ҳужумчи “шаҳарликлар” сафига 2022 йилнинг ёзида олиб келинган ва шундан бери икки бор Англия Премьер-лигаси ғолиби бўлди ва бир марта Европа Чемпионлар лигасида зафар қучди.

Англия Премьер-лигасида Холанд ҳозиргача 93 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 83 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 15 та голли пас узатди. Унинг шартномаси 2034 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!