Холанд келмаса, бошқа ҳужумчини оламиз!
“Челси” раҳбарияти “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд трансферин қўлдан чиқарадиган бўлса, унинг ўрнига олинадиган футболчи номини ҳам аниқлаб қўйди.
Маълумотларга қараганда, Томас Тухель орзусидаги ҳужумчини ололмаган тақдирда, “Вильярреал” тўпурари Херард Моренони олиб келишга қарор қилган.
Лондонликлар норвегиялик футболчини қўлга киритиш анча қийин эканини яхши англаб турибди. Биринчидан, Холандга бақувват харидорлар кўп. Қолаверса, дортмундликлар ҳам асосий юлдузини сотишга шошилаётгани йўқ.
Шу боис, “Челси” Моренони захира варианти сифатида рўйхатга киритди.
Фикрлар