Холанд мутлақ рекордига ўзи муносабат билдирди
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд “Вест Хэм”га қарши ўтказилган учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Бу норвегиялик тўпурарнинг жорий мавсумда Англия Премьер-лигасидаги 35-голи бўлди ва мутлақ рекорд сифатида қайд этилди.
22 ёшли форвард рекордга муносабат билдирди.
- Бу ўзига хос лаҳзалар. Мен бахтиёрман ва бундан фахрланаман. Нима дейишни билмайман. Мен рекорд ҳақида билардим.
Учрашувда биз голли вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. Бу осон бўлмади, чунки рақиб мустаҳкам ҳимояланди. Курашни охиригача давоми эттирганимиздан кейин кутилган голлар келди, - деди Эрлинг Холанд.
Холанд бир мавсумда кўп гол уриш бўйича 34 тадан тўп киритган Энди Коул ва Алан Ширернинг қарийб 20 йиллик рекордини йўққа чиқарди.
Фикрлар