Холанд нега “Манчестер Сити”ни танлаганини айтди
“Манчестер Сити” таркибида Англия Премьер-лигасида тўпурарлик рекордларини ўрнатаётган Эрлинг Холанд нега айнан Хосеп Гвардиола жамоасини танлаганини изоҳлади.
- Мухлисларимиз учун Чемпионлар лигаси финалини ютишни истаймиз. Тарихга киришимиз учун битта учрашув қолди. Мен мана шу воқеанинг бир бўлаги бўлмоқчиман.
Ҳамма билади, “Манчестер Сити” менсиз Чемпионлар лигасидан ташқари барча турнирларда ғолиб чиққан. Мен айнан ушбу мусобақада ғолиб чиқиш учун олиб келинганман, - деди Эрлинг Холанд.
22 шли ҳужумчи Англияга кўчиб ўтганидан бери барча турнирларда 52 маротаба майдонга тушиб, 52 та гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди.
“Манчестер Сити” 10 июнь куни Чемпионлар лигаси финалида “Интер” билан куч синашади.
Фикрлар