Холанд оғзига сиққан маошни сўрасин!

“Манчестер Сити” мутасаддилари тўпурар ҳужумчига эга бўлиш учун Эрлинг Холанд трансферин амалга оширмоқчи.

Дунёнинг энг бадавлат клубларидан бири бўлган “Сити” раҳбарияти норвегиялик футболчи истаган маошни беришга тайёрлигини билдирди.

Bild нашри томонлар трансфер бўйича музокаранинг якуний босқичини бошлаганини ва яқин кунларда бир тўхтамга келиши ҳақида ёзмоқда.

Малумотларга қараганда, манчестерликлар “Боруссия”га 64 миллион фунт миқдорида бадал тўлаш, Холанднинг ўзига ҳафтасига 565 минг фунт ва қўшимча бонуслар беришга тайёр.

Норвегиялик иқтидор эгасини Хосеп Гвардиоладан ташқари “Барселона”, “Реал”, “Челси”, “Бавария” ва ПСЖ бош мураббийлари ҳам ўз жамоасида кўрмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!