Холанд ўзининг хизмат ҳақи қанча бўлиши кераклигини айтди
Европанинг қатор суперклублари нишонида турган Эрлинг Холанд фаолиятини янги жамоада давом эттиришга қарши эмас.
Норвегиялик тўпурар уни оладиган жамоа камида қанча маош тўлаши лозимлигини очиқ айтди. Холанднинг фикрича, унинг хизматларини муносиб баҳолаш учун янги жамоа йилига 35 миллион евро тўлаши керак бўлади.
Таъкидлаш лозимки, бу талабни қондиришга ҳамма клубнинг ҳам имконияти етмайди. Аввалроқ, футболчининг агенти Мино Райола билан музокара ўтказган “Реал” ва “Барселона” улар талаб қилаётган маош клуб молиявий аҳволига зарба бўлишини билдирганди.
Райоланинг ўзи эса, Холанд ҳафтасига 1,1 миллион евро олиши керак, деб ҳисобламоқда.
Иштаҳаси карнай ҳужумчининг кўрсатаётган ўйини ҳам шунга яраша. У жорий мавсумда Бундеслигада 23 та учрашувда 21 та гол урди.
Фикрлар