Холанд Роналдунинг ўрнини эгаллайди

Агар “Ювентус” раҳбариятини режаси амалга ошса, жамоа ҳужум чизиғида Криштиану Роналду ўрнида Эрлинг Холанд ўйнайди.  

Туринликлар норвегиялик ҳужумчини олиш учун “Боруссия” вакилларига шартномада кўрсатилган бадал пули – 75 миллион еврони тўлашга тайёр эканини билдирган. Шартноманинг бу банди 2022 йилнинг ёзида амалга оширилади. Айнан ўша пайтда Криштиану Роналдунинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси якунланади.

Шунга қарамай, “Ювентус” Холандни 2021 йилнинг ёзида олишга уринадиган бўлди. Чунки, истеъдодли футболчига “Манчестер Юнайтед” ва “Реал”дан жиддий таклиф бўляпти. Туринликлар рақобатчиларни ортда қолдиришни истамоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Okasi
04/11/2020 11:28
Ололмайди! Италияда Холанд ўйини мос келадиган услубда ўйналмайди.Холанд Германиянинг ўзида ёки АПЛда ўзини яхши ҳис қилиши мумкин, холос. Хатто-ки Испания футболига ҳам мослашиб кетиши қийин бўлади. Мбаппе, мана ким Италия футболига мос тушадиган ўйинчи!!!

Минбар

Барча блоглар