Холанд Сульшер унга қандай хабар жўнатганини ошкор қилди
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд “шаҳарликлар” таклифини қабул қилганидан кейин “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер унга қандай хабар жўнатганини маълум қилди.
- Мен “Сити” билан шартнома тузганимдан кейин Сульшер мени табриклаб, қуйидаги хабарни қолдирган эди: “Манчестернинг нотўғри томонидаги фаолиятингда омад тилайман!”.
Биз баъзан гаплашиб турамиз. Ҳамма яхши биладики, Сульшер “Мольде”да тўп тепган давримда фаолиятимга жуда катта ёрдам берган. У яхши одам, - деди Эрлинг Холанд.
Холанд “Боруссия”дан “Манчестер Сити” сафига кўчиб ўтиб, “шаҳарликлар” билан беш йиллик битим тузди.
Фикрлар