Холанд: Тарихий рекордга бир қадам қолди

“Манчестер Сити”да тўпурарлик борасида қатор рекордларни ўрнатиб келаётган Эрлинг Холанд ўз номини халқаро миқёсда ҳам тарихга муҳрламоқчи.

24 ёшли футболчи тез орада Норвегия терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган футболчига айланади. Холанд Миллатлар лигаси доирасида Австрияга қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг  2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Бу Холанд учун терма жамоадаги 35-баҳсда киритилган 32-гол бўлди. Норвегия футболи тарихида халқаро  миқёсда энг кўп гол урган ўйинчи Йерген Юве ҳисобланади. 1928-1937 йилларда Норвегия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган футболчи 45 та ўйинда 33 та тўп киритган ва бу кўрсаткич ҳалигача рекорд бўлиб турибди.

Норвегия, Австрия, Германия ва Англия чемпионатларда ўйнаган Эрлинг Холанд клублар миқёсида 285 та учрашувда майдонга тушиб, 232 та гол ва 50 та ассист муаллифи бўлган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!