Холанд туфайли жаҳон чемпиони жамоани тарк этади
Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Хулиан Альварес “Манчестер Сити”ни тарк этадиган бўляпти.
23 ёшли ҳужумчи “шаҳарликлар” билан 2028 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга. Бироқ, у ёзда бошқа жамоага ўтишни режалаштирган.
Бунга аргентиналик футболчи ички рақобатда Эрлинг Холандга бас кела олмаётгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Таниқли журналист Флориан Платтенбергнинг ёзишича, Хулиан Альварес тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган Эрлинг Холандни асосий таркибдан сиқиб чиқара олмаслигини яхши билади. Шунинг учун ҳам бошқа жамоага ўтиб, асосий тўпурар бўлмоқчи.
Жорий мавсумда Альварес барча турнирларда 17 та гол урди. Шунга қарамай, дебют мавсумида рақиблар дарвозасини 52 маротаба ишғол қилган Холанднинг соясида қолиб кетди.
Фикрлар