Холандда Англия терма жамоаси учун ўйнаш ҳуқуқи бор эди

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатини оддий томошабин сифатида кузатади.

Ваҳоланки, 22 ёшли ҳужумчида Англия терма жамоаси сафида мундиалда қатнашиш имкони бўлган. Чунки Эрлинг Лидс шаҳрида туғилган. Ўша пайтнинг унинг отаси Альф-Инге “Лидс” жамоаси ўйинчиси эди.

Эрлинг уч ёшга тўлганида оиласи Норвегияга қайтиб кетади ва келажакда Холанд Норвегия терма жамоасини танлашига тўғри келди. Бу жамоа сафида 23 та учрашувда рақиблар дарвозасини 21 маротаба ишғол қилди.

- Умумий ҳисобда, мен Англияда уч ярим-тўрт йил яшаганман. Норвегияда эса узоқроқ яшаганим учун, табиийки айнан мана шу мамлакат терма жамоасини танладим. Агар отам Англияда узоқроқ ўйнаганида ҳозир вазият қандай тус олиши мумкинлигини ҳеч ким билмайди. Балки мен ҳам инглиз бўлиб кетармидим. Лекин мен норвегияликман ва бундан фахрланаман, - деди Эрлинг Холанд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!