Холанддан 2 миллион евро қизғонганимиз ачинарли!
“Эвертон”да мураббийлик қилган Данкан Фергюсон “ирислар” Эрлинг Холандни жуда арзон нархга олиш имкониятига эга бўлганини гапирди.
- Эрлинг Холанд қанчалар зўр ўйинчи, шундай эмасми? Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг у “Эвертон” футболчисига айланиши мумкин эди. Отаси учун клубга олиб келганда, раҳбарят у билан шартнома имзолашни истамаган.
“Эвертон”га келганида 15-16 ёшли ўсмир эди. Ўша пайтдаги жамоаси “Брюне” трансфер учун 2 миллион фунт атрофида маблағ сўраган. Клуб уни сотиб олишдан бош тортган, - деди Данкан Фергюсон.
Холанд ёзда “Манчестер Сити”га кўчиб ўтди. Англиядаги дебют мавсумида тинимсиз гол урмоқда.
Фикрлар