Холандга гол уришни ким ўргатган?
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг асосий тўпурарига айланган Эрлинг Холандга устоз сифатида айрим нарсаларни ўргата олмаслигини тан олди.
- Эрлинг гол урган вазиятларда керакли жойда пайдо бўлади. Нега тўп, у турган жойга келади? Бу ғаройиб инстинкт.
Буни мен унга ўргата оламанми? Мен Холандга қачон ва қаерда пайдо бўлишни қандай ўргатай?
Холандда ҳужумчи сифатида гол сезиш қобилиятида жуда яхши ривожланган ва тўп қаерга келишини олдиндан сезади. Агар бир сония шошилса, тўп у ерда бўлмайди. Бу унинг туғма қобилияти. Мураббий ўргата олмайди.
Эрлинг бу ишни Норвегия, Австрия ва Германиядаги фаолиятида ҳам уддалаган. У сезгиларига таяниб ҳаракат қилади, - деди Хосеп Гвардиола.
Фикрлар