Холандга ҳар ўйинда бештадан гол уриш талаби қўйилди

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг 27-турида “Кристал Пэлас”ни кичик ҳисобда мағлуб этди. “Шаҳарликлар”га уч очко келтирган ягона голни Эрлинг Холанд пенальтидан киритган эди.

Манчестерликлар бош мураббийи Хосеп Гвардиола норвегиялик ҳужумчининг алоҳида вазифаси борлигини таъкидлади.

Холанд ҳар учрашувда бешта гол уриши керак, агар буни эплай олмаса, босим остида қолиб кетади. Ҳозирча, мавсумни ажойиб тарзда ўтказаётгани учун ҳеч қандай босим қилаётганимиз йўқ.

Холандда ажойиб сифат борлигини кузатдим. У ушлаганини узиб оладиган йигит. Битта имкониятни бой берган тақдирда ҳам, тушкунликка тушмайди, яна бир марта қулай вазият келиши учун курашади, - деди Хосеп Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!