Холанднинг 355 миллион евролик трансферидан “Боруссия” деярли даромад қилмайди

Германиянинг машҳур “Bild” нашри хабар беришича, Эрлинг Холанд ёзда “Боруссия”ни тарк этиши аниқ бўлган.

Норвегиялик тўпурарнинг трансфери уни оладиган клуб учун 355 миллион еврога тушади. Айнан мана шу омил иқтисодий жиҳатдан бақувват бўлган “Манчестер Сити”ни ҳужумчи учун курашда фаворитга айлатирди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, умумий трансфер суммасидан 75 миллион евро дортмундликларга бадал сифатида берилади. Бироқ Бундеслига клуби бу суммани бўлишишга тўғри келмоқда.

Холанднинг агенти Мино Райола шу суммадан 10 миллион хизмат ҳақи олади. Холандни “Зальцбург”дан “Боруссия”га олиб келганидан кейин агент дортмундликлар билан шундай келишув қилган экан. Шунингдек,  яна бир неча миллион Холанд аввал ўйнаган жамоалар ҳисоб рақамига ўтказилади.

Ҳисоб-китобларга қараганда, охир-оқибат дортмундликлар Холанд трансферидан кейин 50-55 миллион атрофидаги маблағ билан қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!