Холанднинг бошига Бэйл ва Азарнинг куни тушади

“Реал” раҳбарияти “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд трансфери учун курашишга иккиланиб қолди. Бунга кўп жиҳатдан норвегиялик ҳужумчининг кейинги пайтда тез-тез шикастланаётгани сабаб бўлмоқда.

Бундан ташқари, мадридликлар 21 ёшли тўпурарнинг агенти Мино Райола ўз мижози учун ундирмоқчи бўлаётган маош ҳам ортиқча ошириб юборилган, деб ҳисобламоқда. Шунингдек, клуб президети Флорентино Перес Холандга катта маош берилиши жамоанинг ички муҳитини бузилишига олиб келишидан хавотирланмоқда.

Энг асосийси эса, “Қироллик клуби” раҳбарияти Англия чемпионатида порлаган Гарет Бэйл ва Эден Азар катта харажатлар эвазига Мадридга олиб келинганидан кейин кутилган натижа бермаганини унутгани йўқ.

Ҳар икки юлдуз худди Холанд сингари жароҳатларга мойиллиги туфайли “Реал”да ўйнаб кета олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!