Холанднинг кетишига рухсат берган Гвардиола бир кунда бошқа тўпурар топди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Испания чемпионатига кўчиб ўтишни орзу қилаётган Эрлинг Холандга “Реал”га эмас, “Барселона”га боришни маслаҳат берганди.

Маълумотларга қараганда, испаниялик мутахассис норвегиялик форварднинг ўрнини боса оладиган бошқа тўпурар топиб қўйган.

Гвардиола “шаҳарликлар” сафига ПСЖда асосий таркибга киритилмаёрган Рандаль Коло Муанини олиб келмоқчи. Парижликлар бу ҳужумчини 2023 йилнинг ёзида катта умидлар билан 95 миллион еврога трансфер қилганди.

Бош мураббийлик Луис Энрике келганидан кейин Рандалнинг иши юришмай қолди. Футболчининг ўзи тезроқ Парижни тарк этмоқчи.

Сўнгги маълумотларда айтилишича, Хосеп Гваридиола 26 ёшли франциялик ҳужумчини январда ижарага олиб, синовдан ўтказмоқчи. Агар Коло Муани Англия Премьер-лигасида ўзини кўрсата олса, ёзда уни тўлиқ трансфер қилиш масаласи кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!