Холанднинг тўртта рекорди Гиннесс рўйхатига кирди
“Манчестер Сити” клуби ва Норегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холандга Гиннесс рекордлари китобининг тўртта сертификати топширилди.
Бу ҳақидаги маълумотнома нашрнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида пайдо бўлди. Ушбу ютуқларда асосий эътибор футболчининг сермаҳсуллигига қаратилган.
Шундай қилиб, Гиннесс рекордлари китобида энди Холанднинг тўртта рекорди расман қайд этилди.
Энди Эрлинг Холанд:
Миллатлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар – 19 та гол;
Англия Премьер-лигаси тарихида энг тез 100 та гол урган футболчи – 111 та ўйинда;
АПЛда бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи – 2022/2023 йилги мавсумда 36 та гол;
Европа Чемпионлар лигасининг битта ўйинида 5 та гол урган ягона футболчи.

Фикрлар