Холанднинг хет-триклари кўпайиб кетди

“Манчестер Сити” Англия кубоги чорак финалида кучли рақиб – “Ливерпуль”ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақанинг ярим финалига чиқди.

Бу ўйинда мерсисайдликлар дарвозасига киритилган тўртта голдан учтаси “шаҳарликлар”нинг   норвегиялик суперфорварди Эрлинг Холанд ҳисобига ёзилди.

Маълум бўлишича, бу унинг “Манчестер Сити” таркибидаги 12-хет-трики сифатида қайд этилди. Холанд Манчестер жамоасига 2022 йилнинг ёзида Германиянинг “Боруссия Дортмунд” клубидан ўтган.

Қизиқ жиҳати шундаки, шу вақт ичида у Англиянинг асосий ҳужумчиси Харри Кейндан ҳам кўпроқ хет-трик амалга оширди. Кейн ҳисобида Англия майдонларида киритилган 11 та хет-трик бор.

Айни пайт инглиз ҳужумчиси ҳозир ўз юртида эмас, балки Германия Бундеслигасида ўйнамоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!