Холлоуэй камарини химоя қилган жангидан қанча пул ишлаб топганини биласизми?

Эдмонтонда UFC 240 оқшоми бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Ушбу оқшомда энг асосий жанг Макс Холлоуэй ва Френки Эдгар ўртасида бўлиб ўтди.

Октагонда мағлуб бўлган Эдгар 280 минг долларга эга бўлди. Чемпионлик камарини химоя қила олган Холлоуэй 390 минг доллар пул мукофоти билан тақдирланди.

Кеча давомида, Крис Сайборг ҳамда Фелиция Спенсер ўзаро тўқнашди. Ҳакам қарорига ғолиб бўлган бразилиялик Сайборг 145 минг долларни қўлга киритди. Канадалик жангчи эса 17,5 минг доллар олди.

Арманистонлик Арман Царукян рақиби Оливье Обена-Мерсьени таслим этиб, 23,5 минг долларни нақд қилди.

Бонус сифатида 50 минг долларни Дейвисон Фигередо, Жефф Нил, Хаким Даводу ва Алекс Пантох бўлишиб олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!