Хомяков "Машъал"даги илк норасмий ўйинини мағлубият билан бошлади

Кеча “Машъал”га бош мураббий этиб тайинланган Александр Хомяков бугун жамоаси билан илк норасмий ўйинини ўтказди.

Навоийда “Қизилқум” жамоасига қарши бўлиб ўтган учрашув голларга бой ўтди. Эътиборлиси, мезбонларнинг грузиялик ҳужумчиси Матэ Ватцадзе хет-трикка эришди. “Машъал” эса Хумоюн Муртазоевнинг ягона голи орқали бир бор жавоб қайтарди - 3:1. Шундай қилиб, Хомяковнинг қадрдон клубидаги дастлабки учрашуви мағлубият билан тугади.

“Машъал”: Ботир Носиров, Самандар Шукуруллаев, Зафар Акрамов,  Самуел Онониву,  Ибе Окоро, Сирож Қўзиев, Шаҳзод Шайманов, Жамолиддин Убайдуллаев, Муҳаммадали Йўлдошев, Сардор Абдураимов, Хумоюн Муртозаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Шоҳрух Эшбўтаев, Адбумалик Норқобилов,  Зоир  Турсунов, Дониёр Усмонов, Феруз Муйинов,  Абдулазиз Якубов,  Муслим Қурбонов, Укеме Уильямс,  Ифиани Ифиани.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!